Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

одатланиб қолган. Ҳар бир шаҳарни ўзи ихтиёр қилган нарсасига ташлаб қўйинг». Шунинг натижасида мазҳаблар ва раъйлар бирлаштирилмади ва одамлар учун ўзлари тушунган ҳукмни олиш ихтиёрий бўлиб қолди, қозилар ва ҳокимлар учун ҳам ўз раъйлари билан ҳукм қилиш ихтиёри қолаверди. Бунинг натижасида ҳар бир фиқҳ имомининг шогирдлари унинг раъйига эргашиб, унинг мазҳабини шарҳлашга киришди. Ҳосил бўлган ихтилофга муносабат ўзгарди ва улар усулул-фиқҳга ўхшаш ўрганадиган «илмул хилоф» деб номланган хос бир илмга айланди. Айтдиларки, имомларнинг ихтилофи раҳматдир. Ҳар бир имомнинг шогирди фуруларда кенгайиб борарди. Бу ҳол баъзи мужтаҳидларнинг мазҳаби сақланиб қолишига ва баъзилариникининг йўқолиб кетишига сабаб бўлди. Масалан, Авзоий, Ҳасан Басрий, Саврий, ибн Жарир Табарийлар имомларнинг энг пешқадамлари, илми кўп ва ижтиҳоди кенгларидандир. Лекин улар фуруда кенгаймадилар, балки усул билан чекландилар. Уларнинг мазҳабларини шарҳлайдиган шогирдлари етишиб чиқмади. Шунинг учун уларга амал қилинмади ва бу мазҳаблар оммалашиб кетмади. Аммо Абу Ҳанифа, Жаъфар ас-Содиқ, Зайд ибн Ҳусайн, Шофеъий, Аҳмад ибн Ҳанбал ва Молик каби бошқа имомларнинг шогирдлари ва издошлари етишиб чиқди. Натижада уларнинг мазҳаблари бирлашиб, боқий қолди. Масалан, Жаъфар ас-Содиққа ва Алий авлодидан бўлган бошқа кишиларга Абу Жаъфар Мансур тарафидан тазйиқлар бўлишига қарамасдан, у жуда кўп ҳукмларни истинбот қилди ва унинг шийъа ва бошқалардан кўпгина шогирдлари етишиб чиқди. Унинг раъйларини жамладилар ва унга худди Суннатдек эътибор бердилар. Унинг мазҳаби ер куррасининг кўп ерларида тарқалди. Абу Ҳанифанинг ҳам кўп шогирдлари етишиб чиқди. Уларнинг энг машҳурлари Абу Юсуф, Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний ва Зуфарлар. Улар худди Абу Ҳанифадек мужтаҳид эдилар, лекин улар ўз мазҳабларини устознинг мазҳабига аралаштирдилар, Абу Ҳанифанинг мазҳабини жамлашдаги фазл уларга тегишли. Шунингдек, Мадинанинг имоми Моликнинг кўп шогирдлари бўлиб, у хусусан ҳадисларни тадқиқ қилишда тенги йўқ «Муватто» китоби билан машҳур бўлган. Унинг шогирдлари ҳам ундан кейинги фатволарини жамладилар, фуруларда кенгайиб, масалалар ҳақида ўз фикрларини айтдилар. Унинг ўзи машҳур бўлса-да, мазҳабини ёйишдаги фазл шогирдларига тааллуқли. Аммо Шофеъий илмул-фиқҳда шуҳратини ўз меҳнати билан яратди. Унинг «Ал-Умм» деб номланган катта китоби, «Рисола», «Истиҳсоннинг ботиллиги» китоблари усулул-фиқҳда ўша асрдаги энг катта фикрий уйғониш учун асос бўлди. Унинг Робийъ, Музаний каби шогирдлари шу йўлдан юриб, унинг раъйларини тарқатдилар ва мазҳабини шарҳлаб, номини оммалаштирдилар. Навбатдаги имом Ҳанбалдир. Унинг мазҳабига ҳадислар асосдир. Унинг шогирдлари мазҳабини шарҳлаб, раъйларини оммалаштирдилар. Бу шогирдларнинг фазли нафақат устозлари ва имомларининг мазҳабини ёйишда, балки фиқҳни шарҳлаш ва уни гуллаб яшнашида бўлди, ҳатто уларнинг асри имомларнинг асридан кўра ривожланган деб ҳисобланади. Чунки бу аср ҳукмларни шарҳлаш ва далилларни тафсирлаш даври бўлди. Уламолар фиқҳни ўрганиш ва уни шарҳлашда, хусусан, фиқхнинг

 

255-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260